Спорт курашлари. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қозоғистондан медаллар шодаси билан қайтди

0
490
марта кўрилган.

2018 йилги тақвим режага асосан, қолаверса, Жанубий-Қозоғистон округи юнон-рум кураши, эркин ва аёллар кураши федерациясининг таклифига кўра, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Чимкент шаҳрида ўтказилган В.Я.Ургенин хотирасига бағишланган Республика очиқ чемпионатида иштирок этди. 

Мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон мамлакатлари спортчилари қатнашдилар. 
 
Турнирда қатнашган ёш спортчиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза медалини қўлга киритди.
 
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 9-13 май кунлари Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда. Ушбу қитъа биринчилиги октябрь ойида Аргентинада ўтказиладиган ўсмирлар олимпиадасига йўлланма беради.
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.