Мамлакатимизда 6 сентябрь Кураш куни этиб белгиланди

0
435
марта кўрилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни мамлакат Президентининг расмий сайтида келтирилган.

Қарорда кураш миллий спорт турини аҳоли, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида янада ривожлантириш ҳамда оммалаштириш, ўсиб келаётган авлодда миллий ифтихор ва ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш, шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жаҳон спорт майдонида юқори натижаларга эришишни таъминлаш мақсадида 6 сентябрь – Кураш миллий спорти куни сифатида белгиланган.

Ушбу ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда курашни янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши белгиланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.