Осиё ўйинлари. Курашчиларимизда учта олтин, битта кумуш ва иккита бронза!

0
218
марта кўрилган.

Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида илк марта ўзбек миллий кураши бўйича баҳслар ўтказилмоқда.

-66кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Маъруф Ғайбуллоев ҳамда Руслан Бўриев саралаш босқичида барча рақибларини мағлуб этиб, финалгача етиб келишди.

Ўзбек курашчилари баҳсида Маъруф Ғайбуллоевнинг қўли баланд келди ва у олтин медални қўлга киритди. Руслан Бўриев эса терма жамоамиз ҳисобига кумуш медалини тақдим этди.

+90 кг вазн тоифасидаги терма жамоамиз вакили Нурбек Тўраев ҳам ярим финалгача етиб келди ва эронлик Жафар Паҳлавонийжагарҳга кичик ҳисобда мағлуб бўлиб, бронза соҳиби бўлди.

Ушбу вазн тоифасида яна бир курашчимиз Муҳсин Ҳисомиддинов финалга қадар етиб келди. Финалда у эронлик Жафар Паҳлавонийжагарҳни ҳам енгди ва Осиё ўйинлари ғолиби бўлди!

Кураш бўйича -52кг вазн тоифасида Гулнор Сулаймонова финалда ҳиндистонлик Пински Балҳарани ҳалол баҳоси билан гиламга қулатиб, олтин медални қўлга киритди!

Ушбу вазн тоифасида қатнашган Ойсулув Абдумажидова бронза соҳиби бўлди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.