Ўзбекистон вакиллари бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида етакчилик қилмоқда

0
189
марта кўрилган.

 Таиланднинг Паттайя шаҳрида 20-23 июнь кунлари бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 бронза медаллари жамғарган ҳолда Осиё чемпионатида етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларни Хитой, Япония ва Қозоғистон жамоалари эгаллаб туришибди, дея хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.

Малайзия, Шри Ланка, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Хитой ва Япония каби 18 та давлатдан маҳоратли спортчилар ташриф буюрган қитъа биринчилигида юртдошларимиз муносиб иштирок этишмоқда.

Кеча, терма жамоамизнинг етакчи спортчиси Сабина Ташкенбаева яккалик баҳсларининг кўпкураш йўналишида 75, 550 балл йиғиб олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу баҳсларда иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда хитойлик Ятин Жао (72.500 балл) ва қозоғистонлик Адиля Тлекенова (70, 550 балл) қўлга киритди.

Шунингдек, Нуринисо Усмонова ҳамда Екатерина Фетисова жуфтлиги жамоавий баҳсларда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Ушбу йўналишда Хитой ва Япония терма жамоалари кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Гуруҳ машқларида қатнашган қизларимиз Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Софиябону Касимова, Камола Эрназарова, Ксения Александрова ва Севара Сафоева 44,950 балл тўплаб кумуш медалга эга чиқишди. Мазкур йўналишда олтин медални Япония (48,650 балл) терма жамоаси қўлга киритган бўлса, хитойлик қизлар (44, 150 балл) учинчи поғонадан жой олди.

22 июнь куни ҳам вакилларимиз зафарли юришларини давом эттиришди. Гуруҳ баҳсларида иштирок этган Екатерина Пирожкова шогирдлари бешта тўп билан машқ бажариш йўналишида 26,100 балл тўплаб олтин медалга сазовор бўлишди. Кейинги ўринларни Япония (25,350 балл) ва Хитой (22,450 балл) жамоалари эгаллашди.

Жамоамизда навбатдаги медални яккалик баҳсларининг ҳалқада бажариш йўналишида иштирок этган Екатерина Фетисова келтирди. Лили Власова шогирди 18.000 балл тўрлаб, бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу баҳсларда биринчи ўринни Ятин Жао (19.600 балл) қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин қозоғистонлик Адиля Тлекенова (19,450 балл) га насиб этди.

Мусобақа  давом этмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.