Қаршида гандбол бўйича мусобақа якунланди

0
329
марта кўрилган.

Вилоятнинг 9та тумани ва шаҳарларидан 18 та жамоа иштирок этган мусобақага Қарши Мухандислик-иқтисодиёт университети мезбонлик қилди. Турнир якунларига кўра, ўғил болалар ўртасида Ғузор тумани спортчилари ғолиб бўлишди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Нишон ва Косон тумани жамоаларига насиб этди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда ҳам Ғузор тумани спортчиларига тенг келадиган рақиб топилмади. Иккинчи ўриндан Косон жамоаси вакиллари жой олган бўлсалар, Ғузор-2 жамоаси кучли учликка якун ясаб берди.

Миллий олимпия қўмитаси ана шу каби мусобақалар орқали аҳолининг турли қатламлари орасида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни мақсад қилган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.