Қизларимиз Россия Президенти кубоги учун байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳсида кумуш медални қўлга киритдилар

0
172
марта кўрилган.

Куни кеча Венгрияда ўтган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига лицензия олган қизларимиз Нилуфар Зокирова ҳамда Дилноза Раҳматова навбатдаги мусобақада ҳам омадли иштирок этишди.

Қизларимиз Москва шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Россия Президенти кубоги учун байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳсида кумуш медални қўлга киритдилар. 500 метр масофага жуфтликда кечган финал беллашувида Россия ва Чехия терма жамоаси вакилларидан иборат экипаж биринчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтган бўлса, мезбонлар жуфтлиги кучли учликни якунлаб берди.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.