Саъдуллаева ва Радзивил жаҳон чемпионатидаги иштирокларини кучли ўнликда якунлашди

0
151
марта кўрилган.

Сербиянинг Белград шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотда жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада икки нафар спортчимиз Светлана Радзивил ҳамда Сафина Саъдуллаева иштирок этишди.

Баландликка сакраш дастурида қатнашган вакилаларимиз кучли ўнликдан жой олдилар. Саъдуллаева 1.92 метр натижа билан олтинчи, Радзивил эса 1.88 метр билан ўнинчи поғонани эгаллади.

Ғолиблик 2.02 метр баландликни забт этган украиналик Ярослава Махучихга насиб этди. Элеанор Петерсон (Австралия) – 2.00метрни забт этиб 2-ўринни эгаллади, Қозоғистонлик Надежда Дубовитская  1.98  метр баландликка  кўтарилиб, 3-ўринга эришди.

Ж. САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.