Универсиада-2019. Ўзбекистон делегацияси учинчи медалига эга бўлди

0
80
марта кўрилган.

Италиянинг Неаполь шаҳрида ёзги Универсиада ўйинларининг учинчи кунини ҳам спортчиларимиз медаль билан якунлашди, дея хабар қилади Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.

Ўзбекистон делегацияга навбатдаги медални ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, катталар орасида Осиё чемпиони Диёра Келдиёрова тақдим этди.

Бугун -52 кг вазн тоифасида ўтказилган басҳларда иштирок этган Келдиёрова мусобақадаги иштирокини иккинчи даврадан бошлаб, дастлаб литвалик Гинтаут Марсилионитни мағлубиятга учратди. Учинчи давра беллашувида кореялик Да Сол Паркка имкониятни бой бериб қўйган Келдиёрова бронза медали учун кечган ўтиш баҳсларида Бразилия, Португалия ва Мўғулистон вакилаларидан устунлик қилди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсларда германиялик Анника Вурфелни мағлубиятга учратган Диёра универсиаданинг бронза медалини қўлга киритди. Яна бир эътиборли жиҳати, аксарият рақибларини яққол устунлик билан мағлуб этган дзюдочи қизимизнинг чиқишларини трибунада ўтирган томошабинлар олқишлар билан кузатиб боришди.

Бироздан сўнг, яна бир юртдошимиз бугун мутлақ вазн баҳсларида иштирок этаётган полвонимиз Давлат Бобонов учинчи ўрин учун озарбайжонлик Рустам Коцоевга қарши татамига чиқади. Ушбу спортчимиздан ҳам ғалаба кутиб қоламиз.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.