Универсиада-2019. Ўзбекистоннинг медаллари сони тўрттага етди

0
156
марта кўрилган.

Италиянинг Неапол шаҳрида ўтказилаётган ёзги Универсиада ўйинларида делегациямизга учинчи медални Диёра Келдиёрова тақдим этгани ҳақида хабар берилган эди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар беришича,  мутлақ вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз Давлат Бобонов ҳам универсиаданинг бронза медалини қўлга киритди.

Дастлабки босқичларда кореялик Мин Жонг Ким ва словакиялик Матей Хажасдан устун келган Бобонов чорак финалда қозоғистонлик Галимжан Крикбайга имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун кечган ўтиш баҳсларида германиялик ҳамда польшалик полвонлардан устун келган спортчимиз учинчи ўрин учун озарбайжонлик Рустам Коцоевга қарши татамига чиқди. Ҳал қилувчи баҳсни ишонч билан бошлаган Давлат машҳур дзюдочини дастлабки дақиқадаёқ иппон, яъни соф ғалаба ҳисобига мағлуб этиб, делегациямиз ҳисобига тўртинчи медални қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, делегациямизнинг универсиададаги дастлабки икки медалини ҳам дзюдо бўйича тажрибали мураббий Aбдукарим Тангриев шогирдлари Муҳаммадкарим Хуррамов (+90 кг) ва Ҳикматилло Тўраев (-73 кг) қўлга киритган эди.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.