Тадбиркорликни ривожлантириш ва давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалалари таҳлил қилинди

0
119
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида. 

Қайд этилганидек, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш юзасидан мутлақо янги тизим яратилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги кўплаб бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда.

Ушбу янги тизим, яқинда ташкил этилган Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг мувофиқлаштирувчи роли остида Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, жойлардаги ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари бошчилигидаги иқтисодиёт комплекси ташкилотларининг мазкур йўналишда ҳамжиҳатликда изчил ишлашини назарда тутади.

Тадбиркорлик субъектларига молиявий кўмак бериш мақсадида уларга тижорат банклари ўзига хос бизнес-ҳамкор бўлишини таъминлаш бўйича янги концепция амалиётга жорий қилинмоқда.

Бундай тизимли амалий чоралар натижасида жорий йилнинг ўтган 8 ойида 70 мингта янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробарга кўпдир.

Шу билан бирга, ҳудудларда ишлатилмаётган резерв ва имкониятлар етарли. Соҳани ривожлантириш бўйича янги тизим қандай ишлаши кераклигини жойларда кўпчилик раҳбарлар ҳали чуқур англаб етмаяпти.

Бош вазир қабулхоналари ташкил этилганидан кейин ўтган уч ой мобайнида унга 12 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган, уларнинг асосий қисми кредит, ер ажратиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ. 

Мурожаатларнинг аксарияти Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Самарқанд вилоятларига тўғри келган. Улардан 9 мингтаси ёки 75 фоизи жойида, шундан 40 фоизи бевосита туман даражасида ҳал бўлган. Бу ҳолат илгари қуйи бўғин раҳбарлари тадбиркорлик соҳасидаги мавжуд муаммолар билан умуман шуғулланмаганидан далолат беради.

Вазирлар Маҳкамасига Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги билан бирга Бош вазир қабулхоналарига тадбиркорлик субъектларидан тушаётган мурожаатларда кўтарилаётган муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этилишини доимий равишда муҳокама қилиб бориш топширилди.

Шунингдек, марказий идоралар ва вазирликлар раҳбарларидан иборат таркибда 6 та ҳудудий Ишчи гуруҳларини тузган ҳолда, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича янги тизимни мамлакатнинг бошқа туман ва шаҳарларида жорий этиш, жойларда бу борада ишлатилмаётган имкониятларни сафарбар қилиш юзасидан аниқ чоралар белгилаб берилди.

Жумладан, Ишчи гуруҳларига ҳар бир туман ва шаҳарнинг ўзига хос хусусиятлари ва салоҳиятини ўрганиб, уларни қайси йўналишларга ихтисослаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда шунга мос равишда янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини таъминлаш юклатилди. Шунингдек, жойларда тадбиркорлар иштирокида уларни қизиқтирган масала ва муаммолар юзасидан очиқ мулоқотлар ўтказиб, мавжуд ғов-тўсиқларни бартараф этиш чораларини кўриб бориш топширилди.

Мажлисда бизнес муҳитини яхшилаш бўйича қонуний асосларни такомиллаштириш ва аниқ йўналтирилган амалий чоралар кўришга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.