Таэквондо (WTF). Самарқандда кадетлар беллашмоқда

0
166
марта кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция)нинг самарали ва шаффоф тизимини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси турли ёш тоифалари ўртасида мусобақалар ўтказиб келмоқда.
 
30 март куни Самарқанд шаҳридаги яккакураш турларига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 400 нафарга яқин кадетлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бошланди. 2004-2006 йилларда туғилган ўсмир-қиз 10 та вазн тоифасида даянга тушишяпти.
 
Самарқандга ташриф чоғида Ассоциация бош котиби Аббос Латипов вилоятдаги таэквондо базалари билан яқиндан танишди, мураббий ва спортчиларнинг ютуқ ва муаммоларини ўрганди, уларни бартараф этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди. Шунингдек, мусобақанинг ўтказилиш жараёнига ҳам бевосита гувоҳ бўлди. Кубок беллашувлари 31 март куни якунига етади.
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.