Таэквондо (WTF). Тунисда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди

0
61
марта кўрилган.

9 апрелда Туниснинг Ҳаммамед шаҳрида таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Дунё биринчилигида жаҳоннинг 156та мамлакатидан 1000дан зиёд спортчи иштирок этади. Улар қаторида ўзбекистонлик 14 нафар ёш таэквондочилар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. 

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Ҳаммамеднинг ўзида III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақа ташкил қилинганди. Унда -48кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Улуғбек Рашидов олтин медални қўлга киритиб, Аргентинада бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларга йўлланмани қўлга киритганди.

Манзил: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.