ТАКЛИФ: Давлат мактабгача таълим муассасаларига бола 2 ёшдан қабул қилинса…

0
192
марта кўрилган.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар юқори даражада. Юртнинг равнақи йўлида жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ёшларга жуда катта имкониятлар берилаяпти. Таълим-тарбия соҳасига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Лекин кўпгина ёш ота- оналарни қийнаётган масала эътибордан четда қолмоқда. Болани неча ёшдан боғчага қабул қилиш керак деган савол ёшу каттани ўйлантираяпти.

 Давлат боғчаларидаги қабул ҳолати ҳаммага маълум: Боғчага болани олиш 3 ёшдан қилиб белгиланган. Тўгри, кичкина ёшли фарзандларимиз учун уй боғча ва хусусий боғчалар мавжуд. Лекин уларнинг шароити ва нархи одамни қийин ахволга солиб қўяди. Давлат боғчаларига эътибпр бериб қаралса ҳар қандай талабга жавоб беради. Хоналар ёруғ, шинам, кенг, ҳовли унданда гўзал!

Тошкент шаҳрида уй боғча ва хусусий боғчалар нархи 1.4 млн дан кам эмас. Ўртача ойлик оладиган ёш оила учун бу оғирлик қилади? Давлат мактабгача таълим муассасаларида ҳам болани қабул қилиш 2 ёшдан белгиланса, ёш ота- оналар айниқса, талаба оналарга жуда катта ёрдам ва кўмак бўлган бўлар эди.  Қолаверса, уйда ўтирган пенсионер отахону онахонлар ҳам  қариган чоғида  зиммасига олаётган  катта масъулиятдан озод қилинган бўларди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ушбу масалани  тегишли ташкилотлар билан маслаҳатлашиб, ижобий ечим топишидан умидвормиз.

Cапаева Лолахон Умрбековна, Тошкент фармацевтика институти  магистранти

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.