Илм инсонни юксакликка етаклар дегани шуда! Талаба ўз билими, китобга меҳри, мутола маданияти туфайли Спарк автомашинасига сазовор бўлиб турса-я! Даврнинг гўзаллигини қаранг! “Ёш китобхон” танлови мамлакатимизда анъанага айланиб улгурди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хушхабарига кўра “Ёш китобхон” танловининг 15-19 ёш тоифаси бўйича республика босқичида Гулистон давлат университети талабаси Ёрқинжон Ҳайитбоев фахрли биринчи ўринни эгаллаган. Танловнинг бош соврини Президент совғаси — Спарк автомашинасини қўлга киритди.
Кейинги ўринни эгаллаганлар ҳам қуруқ қолмади. Буни юқоридаги суврат тасдиқлаб турибди.
GUJUM. UZ сайти таҳририяти ёш китобхонларни ушбу муваффақиятлари билан муборакбод этади!