Талабалар овоз бериш учун узоқ йўл босиб ўз вилоятига бормади

0
173
марта кўрилган.

Самарқанд давлат университетида ўқиётган бошқа вилоят талабалари учун сайлов байрамона ўтди.

Талабалар энди сайловда қатнашиш учун минг километрлаб масофа босиши шартмас. Ҳам вақт, ҳам маблағ тежалади. Ота-оналар хавотир олмайди, дарс қолмайди.

Хуллас, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов ташаббуси билан талабалар учун маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Суҳбат бир пиёла чой устида давом этди.

Маҳфуза Хўжаева, Самарқанд давлат университети талабаси: – Ўзбекистон ёшлари сиёсий жараёнларга бефарқ эмас. Сайлов ҳуқуқи бизга келажагимизни белгилаш имконини беради. Ватан истиқболи ҳақидаги орзу-умидларимиз рўёбини кўрсатади. Самарқанд давлат университетида жойлашган 70-сайлов участкасида овоз бердим. Йўқса Хоразмга бориб-келишимга тўғри келарди. Бу қулайлик биз, ёшларни жуда қувонтирди. Сайловда ўз номзодим учун овоз бердим. Президент сайловини байрамдай нишонлашга ҳақлимиз. Чунки бугун келажагимизга пойдевор қўяяпмиз.

Феруз Абдумўминов, талаба: – Мен Сурхондарё вилоятиданман. Сайловда овоз бериш учун уйга бориб келишимни ўйлаб юргандим. Сайловда яратилган қулайлик туфайли ўзим таҳсил олаётган Самарқанд шаҳрида туриб, келажагим, янги имкониятлар ва марралар учун муносиб номзодга овоз бердим. Бундан ташқари, сайловдан кейин ташкил этилган маданий тадбирлар ушбу сананинг юқори кайфиятда ўтишини таъминлади.

Асал Жуманазарова, талаба: – Мен Қўнғирот туманиданман. Юртимиздаги сиёсий жараёнга бефарқ эмаслигим туфайли Президентлик сайловида иштирок этдим. Яхши томони, ўз университетимда овоз бердим. Узоқ ҳудуд талабалари учун яратилган бундай имконият туфайли қанча ёшлар вақтдан ютди. Бу мана шу сайловда бўлди. Ўзбекистон ёшлари ўз фуқаролик бурчини бажариши учун ўйланган бу ташаббусдан миннатдорман.

Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.