Ўзбекистонда коронавирус зотилжами туфайли барча мактабгача таълим муассаалари, мактаблар ва олий таълим муассасалари коронавирус тарқалишига қарши профилактика мақсадида 16 мартдан эътиборан карантинга ёпилади.
Бу ҳақда 15 март куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда маълум қилинган. Манбаларнинг таъкидлашича, таълим муассасаларидаги карантин уч ҳафтагача давом этиши мумкин.
Талабалар ўзларининг доимий турар жойларига қайтарилмоқда. ТВнинг “Ўзбекистон” канали «Таҳлилнома» кўрсатувидаги Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазири ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси раҳбарининг маълумотларига кўра тўйлар тўхтатилмайди. Умумовқатланиш муассасалари, магазинлар ҳар доимгидек ишлайди.