Терма жамоага саралаб олинган ёш спортчилар имтиҳонсиз Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади

0
587
марта кўрилган.

 Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов  бу ҳақда АОКАдаги брифингда маълум қилди:

«Президентимиз Мурожаатномада 2025 йилда Тошкентда ёшлар ўртасида бўладиган Осиё чемпионатини юқори савияда ўтказиш учун ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ бердилар.

10-12 ёшга тўлган ёш спортчилар учун энди тизимли мусобақалар йўлга қўйилади. Терма жамоага саралаб олинган спортчилар тўғридан-тўғри имтиҳонсиз Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади. Улар 4 йил давомида — 2025 йилгача мақсадли равишда тайёргарлик кўриб боришади. Бу мамлакатимизда ўтадиган Осиё ўйинларида ўз натижаларини беради.

2020 йилда тизимдаги спортга ихтисослашган таълим муассасалари фаолиятини танқидий-таҳлилий ўргандик. Энг катта муаммо — мураббийларнинг машғулот жараёнларига илмий, замонавий методология асосида ёндашмаётгани, янги спорт технологияларидан фойдаланмаётгани экани аниқланди».

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.