ТИЛ БИЛИШ – дўстликнинг гарови

0
181
марта кўрилган.

Эзгу хулқ, тил билиш дўстликни, ёмон хулқ, мақсадни тушунтира олмаслик душманликни келтиради, дейди алломалар. Дарҳақиқат болажонларимиз қанча кўп хорижий тилларни ўзлаштирса,   ҳаётда омади юришаверади.

Тил ўрганишга астойдил қизиқаётган болажонларимизга унинг келажакдаги муҳим аҳамиятини мисоллар асосида тушунтиришга ҳаракат қиламан. Негаки, уларнинг тилларга бўлган қизиқишларини янада рағбатлантириш зарур. Бугунги кунда мактабимизда бир неча хорижий тиллар, жумладан, рус тилидан ҳам пухта сабоқ берилмоқда.

Мен ўқувчиларга рус тилини ўргатаман. Рус тили сабоқларида замонавий интерактив услублар жуда яхши самара кўрсатмоқда. Дарсларда асосан, “Кластер”, “Рыбий скелет”, “Диаграмма Венна”, “Бюллетень”, “Ромашка” деб номланган  ўйин йўлларидан  фойдаланаман.

Шунингдек, ахборот компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда тилни ўргатиш бугун янгича ёндошувлардан бири ҳисобланади. Ушбу услуб ўқувчиларни янада кўпроқ ахборотларни олиш,  таҳлил қилиш ҳамда тафаккур этишга ундайди. Натижада вилоят, шаҳар миқёсида олимпиадаларда, танловларда ўқувчиларим фахрли ўринларни олишяпти.

Муқаддас Сайдуллаева,   Урганч шаҳридаги  24-сон ихтисослаштирилган умумий  ўрта таълим мактаби ўқитувчиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.