Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Тожикистон раҳбари мамлакатимиз етакчисини куни кеча Ўзбекистонда бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.