Токио-2020 Олимпия ўйинларининг навбатдаги куни бошланди. Ҳамюртларимиз орасида биринчилардан бўлиб дзюдочимиз Муҳаммадкарим Хуррамов ўз беллашувини ўтказди.
-100 кг вазн тоифасида курашаётган вакилимизга дастлабки босқичда ирландиялик Бенжамин Флетчер рақиблик қилди. Беллашувда ўзининг яққол устунлигини намойиш этган Хуррамов вазари баҳоси билан баҳс тақдирини ўз фойдасига ҳал қилди.
Муҳаммадкарим Хуррамов кейинги босқичда япониялик жаҳон чемпиони Арон Волфга қарши татамига чиқди. Беллашув давомида япон дзюдочиси ўзининг техник томондан кучли эканини кўрсатди ва иппон баҳоси билан ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
Энди вакилимиз аралаш жамоавий йўналишда иштирок этиши мумкин.