Токио-2020 Олимпия ўйинлари: Ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов ғалабаси

0
301
марта кўрилган.

Таэквондо бўйича навбатдаги беллашувларга ҳам старт берилди. Унда Улуғбек Рашитов (-68 кг) юртимиз спортсеварлари кутган ғалабага эришди.

Дастлабки саралаш босқичида спортчига малилик Сейду Мофана рақиблик қилди. Муросасиз кечган жангда Ўзбекистон вакили 38:17 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Ҳамюртимиз ярим финал йўлланмаси учун 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори жанубий кореялик Ли Дэ Хунга қарши беллашувга чиқади.

Бўлажак баҳсларда ҳам юртдошимизга омад тилаб қоламиз.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.