Токио-2020 Олимпия ўйинлари лицензиатлари “Дукент” ўқув-машғулотлар марказида

0
38
марта кўрилган.

Айни пайтда Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлик олиб бораётган аксарият спортчилар Тошкент вилояти Ангрен шаҳри яқинидаги “Дукент” ўқув-машғулотлар таянч марказида шуғулланишмоқда.

 Ҳозирда ушбу ўқув-машғулотлар марказида қиличбозлик, енгил атлетика, спорт курашлари ва Паралимпия спорт турлари бўйича республика терма жамоалари машғулот олиб боришмоқда. Олимпиячилар учун бу йиғин мусобақа олдидан сўнгги тайёргарлик босқичи бўлиб, унда спортчиларнинг техник ва тактик қобилиятларини юксалтириш, уларни мусобақага яқин энг юқори жисмоний тайёргарликка олиб чиқиш назарда тутилган.

МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов ҳар бир спорт туридаги вакиллар билан бирма-бир уларнинг кайфияти, саломатлиги ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди.

Шунингдек мураббийлар штаби билан шароитлар, сўнгги тайёргарлик режалари, шифокорлар билан суҳбатда эса эпидемиологик ҳолатни янада қаттиқ назоратга олиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр алмашди.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.