Токио-2020 Олимпия ўйинларининг байроқдорлари Гиннес китобига кирган Оксана Чусовитина ва боксчи Бобо-Усмон Батуров бўлди

0
123
марта кўрилган.

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг  тантанали очилиш маросимининг сценарийсига кўра, барча давлатлардан 1 нафардан эркак ва аёл спортчилар байроқдор бўлиб чиқишади. Бу Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тарғиб қилинаётган гендер тенглик сиёсатининг амалда татбиқ этилишидир.  XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 23 июль куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да Токиодаги «Олимпия» стадионида бошланади.

Олимпия ўйинларининг  тантанали очилиш маросимида Оксана Чусовитина ва боксчи Бобо-Усмон Батуров Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлишади.

Афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина ёзги Олимпия ўйинларида байроқдор бўлган дастлабки аёл атлетчи сифатида тарихдан жой олмоқда. Оксана Чусовитина Барселона-1992 Олимпия ўйинлари чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, қаторасига еттита ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган ер юзидаги ягона аёл гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлари китобига киритилган.

 Токиодаги очилиш маросимда ўзининг саккизинчи Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган, аллақачон дунё гимнастикаси афсонасига айланган ҳамюртимиз, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони эгаси Оксана Чусовитина мамлакатимиз спорт делегациясини ҳур диёримиз байроғини сарбаланд кўтарган ҳолда XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг бош аренасига бошлаб тушади. Унга эса бокс бўйича Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати совриндори, “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Бобо-Усмон Батуров ҳамроҳлик қилади.

GUJUM. UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.