Тошкент Давлат шарқшунослик университетида Бобур таваллудининг 538 йиллиги нишонланди

0
153
марта кўрилган.

Тошкент Давлат шарқшунослик университетида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан Мумтоз филология ва адабий манбашунослик кафедраси талабалари иштирокида «Бобурни соғиниб» номли адабий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган қисқа ва қизиқарли маърузалари билан профессор Қ.Содиқов, доцент  М.Эшмуҳамедова чиқиш қилдилар.

 Талабалар иштирокида Бобур ғазалларидан намуналар тингланди, алломанинг  ҳаёт йўлини ёритувчи  саҳна кўриниши ижро этилди.

Шунингдек,  Бобур ғазалларидан  иборат куй-қўшиқлар янгради. Истеъдодли ёш хонанда Ўлмас Оллобергановнинг аллома ғазаллари асосидаги ашулалари барчага маъқул келди.

Тадбир талабалар учун қўшимча дарс бўлди, барчада катта тассурот қолдирди.

Нодира САЪДУЛЛАЕВА, Тошкент Давлат шарқшунослик университети ўқитувчиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.