ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК УНИВЕРСИТЕТИДА ЎРТА АСРЛАРГА ХОС ҚЎЛЁЗМА КИТОБ ЯРАТИЛДИ

0
325
марта кўрилган.

Шарқ китобати санъати қадимий анъаналарга эга. Асарларни кўчириш – хаттотлик санъати, уларни безаш – лаввоҳ, мусаввир, саҳҳоф иши бўйича кўп назарий ва амалий масалаларни ёритиб берувчи асарлар тарихдан маълум.

Тошкент давлат шарқшунослик университети Мумтоз филология ва адабий манбашунослик кафедрасида ҳам “Ўзбек китобати тарихи” фани доирасида 1-курс Матншунослик ва адабий манбашунослик таълим йўналиши талабалари томонидан ўрта асрларга оид қўлёзма китоб яратилди. Талабаларга мустақил иш сифатида берилган вазифанинг асосий мақсади – ўрта асрларга хос бўлган хом-ашёлардан фойдаланган ҳолда қўлёзма китоб яратиш эди.

Талабалар томонидан қоғозга ишлов беришдан то муқовалашгача бўлган барча жараёнлар қўлда бажарилди. Эътиборли жиҳати шундаки, яратилган китобда қоғозга ишлов беришда “абру баҳор” ҳамда зарҳал безаклардан фойдаланилган. Қўлёзманинг ҳар бир варағи такрорланмас безакларга эга.

Йўналишнинг икки гуруҳи томонидан тайёрланган қўлёзмалар бир-биридан ўзига хослиги билан ажралиб туради. Муҳими, қўлёзмаларда замонавий унсурлардан фойдаланилмаган. Бундай вазифалар талабаларда китоб яратиш завқини, китобга бўлган меҳрни оширишга ёрдам беради. Шу билан бирга, фанни назарий ҳамда амалий жиҳатдан чуқур ўзлаштиришга кўмаклашади.

Нигора  ХAДЖИЕВА,  Тошкент давлат шарқшунослик университети Мумтоз филология ва адабий манбашунослик кафедраси ўқитувчиси 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.