Тошкент энг кучли марафончиларни ва ҳаваскорларни чорлайди!

0
253
марта кўрилган.

Бир неча йилдирки, пойтахтимизда Наврўз байрами арафасида халқаро марафон ўтказиб келинади. Бу йил бешинчи бор ташкил этиладиган мусобақа 12 март санасига белгиланган.

Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг маълум қилишича, айни пайтда иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёни кетмоқда. Унда қатнашмоқчи бўлган кўнгиллилар ушбу ҳавола орқали(olympic. uz) рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Регламентга кўра, бу йилги пойгалар қуйидаги масофаларда ташкил этилади:

Классик марафон (42 км, 195 м);

Ярим марафон (21 км, 97,5 м);

10 кмга югуриш;

3 кмга югуриш.

Мусобақанинг старт ва финиш нуқтаси доимгидек “Ҳумо арена” муз саройи олдидаги “Афросиёб” ва “Бешёғоч” кўчалари туташган қисмда бўлади.

gujum.uz

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.