Тошкент – МДҲ ёшлари пойтахти

0
84
марта кўрилган.

Пойтахтимизда “Тошкент – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг биринчи ёшлар пойтахти” кенг кўламли форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда иштирок этган хорижий делегация аъзоларининг биринчи манзили “Янги Ўзбекистон” боғи бўлди. Меҳмонлар  “Янги Ўзбекистон” монументи пойига гул қўйиб, боғ ҳудудида дарахт кўчатларини экдилар.

Сўнгра тадбир учун махсус бунёд этилган “Тошкент – МДҲ ёшлар пойтахти монументи” очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова ҳамда хорижий делегация раҳбарлари иштирок этди.

Айни вақтда Ёшлар ижод саройи лойиҳа доирасидаги тақдимотлар, технологик кўргазма, ҳунармандчилик ва тадбиркорлик кўргазмаларига мезбонлик қилмоқда. Икки кунлик форум доирасида МДҲга аъзо давлатларнинг ёшлар жамоат ташкилотлари бир қатор йўналишлар бўйича панел сессияларида муҳокамаларни ўтказадилар.

Қайд этиш лозим, 2022-йил туркий дунёда “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” ва Бухоро шаҳри Биринчи туркий дунё Ёшлар ташаббуслари пойтахти деб эълон қилинган эди. 2024-йилда эса Тошкентни МДҲ давлатлари ёшлар пойтахти деб эълон қилиниши, мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътиборнинг юксак самарасидир.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.