Тошкент  қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон кубогига мезбонлик қилмоқда 

0
60
марта кўрилган.

Тошкентда қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўтказилмоқда.

Бугунги биринчи кун мусобақаларида яккалик йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Ҳамюртимиз Радмир Семенеев ярим финалда қозоғистонлик рақибига имкониятни бой берди ва бронза медали билан тақдирланди. Қизлар ўртасидаги беллашувларда эса Зайнаб Дайибекованинг издошлари чиқмади, афсуски, икки нафар спортчимиз чорак финалгача етиб боришди.

Йигитлар беллашувида  Акос Пирк (Словакия),  Галим Нурумов (Қозоғистон), Радмир Семенеев (Ўзбекистон) ва  Арпад Фазекас (Словакия) ғолиблар қаторидан ўрин олишди.

Қизлар ўртасидаги  беллашувда Халқаро нейтрал спортчи Анастасия Безносиковага биринчилик насиб қилди. Руминиялик Андреа Динка иккинчи ўринни эгаллади.  Қозоғистонлик София Актаева ва  руминиялик Мария Теороескуга учинчилар қаторида ғолиб бўлишди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.