Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Италия университети билан ҳамкорликда докторантлар тайёрланади

0
613
марта кўрилган.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграмдаги каналида хабар берилади. Италиянинг Турин политехника университети ректори Гуидо Саракко бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети 10 йиллигига бағишланган тадбирга ташрифи доирасида бу борада келишувга эришилди.

Politecnico di Torino ва ТТПУ ўртасида имзоланган халқаро академик ташаббусларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандумига кўра докторлик имтиҳонига номзодлар биргаликда тайёрланади.

Шартномани амалга ошириш учун биргаликда докторлик қўмитаси тузилиб, қўмита докторлик дастурига кирадиган номзодларнинг илмий фаолиятини  баҳолайди, таълимнинг уч йиллик даврида уларнинг ўсишини мониторинг ҳамда таҳлил қилади.

Қолаверса, қўмита ҳар йили рўйхатга олинадиган номзодлар сонини белгилайди, шартномани янгилаш бўйича таклифлар беради ҳамда барча докторантларнинг Италия ва Ўзбекистон қонунчилигига риоя қилишларини назорат қилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.