Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Оқила аёллар” ҳаракати тузилди

0
303
марта кўрилган.

Куни кеча Тошкент  шаҳар ҳокимлигида “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумки, бугунги кунда республикамизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, уларнинг  ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш,  гендер тенглик кафолатларини таъминлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш борасида жойлардаги Оила ва хотин-қизлар бошқармалари фаоллари, давлат ва нодавлат ташкилотларида меҳнат қилаётган жамоатчи хотин-қизлар томонидан манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 августдаги 437-сонли «“Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан республикамизнинг барча ҳудудларида “Оқила аёллар” ҳаракатининг жамоатчилик тузилмалари шакллантирилиб, биринчи йиғилишлар ўтказилмоқда. Айнан шу каби тадбир Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтди.

Тадбирни Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Умарова очиб, барча иштирокчиларга ундан кўзланган мақсад ва юқорида қайд этиб ўтилган қарорни мазмун-моҳиятини тушунтирди. Сўнгра, Тошкент шаҳар “Оқила аёллар” ҳаракати таркибига тавсия этилган 40 нафар фаол ва ташаббускор давлат ва нодавлат тузилмаларида меҳнат қилиб келаётган аёллар билан бирма бир таништириб ўтди.

Шундан сўнг, ҳаракат аъзолари томонидан белгиланган тартибда очиқ овоз бериш йўли билан Тошкент шаҳар “Оқила аёллар” ҳаракати етакчиси ва унинг ўринбосарлари сайланди. Унга кўра, ҳаракатнинг етакчиси этиб Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Б.Абдуллаеванинг номзоди қўллаб-қувватланди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида “Оқила аёллар” ҳаракатининг келгусида амалга оширадиган ишлари борасида таклифлар муҳокама этилди ва чора-тадбирлар лойиҳаси ишлаб чиқилди.

   Ҳаётхон ҚЎЧҚАРОВА, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди директори

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.