Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши йиғилишидан хабар

0
58
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг навбатдаги еттинчи йиғилишида Тошкент шаҳридаги бош бошқарма, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъуллари, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Тошкент шаҳар давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Махмадўстов Жалол Махмадўстовичнинг ҳисоботи эшитилиб амалга ошираётган ишлари муҳокама этилди.

Мазкур йиғилишда Давлат ташкилотларининг ўз фаолиятида Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлари юзасидан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи – Aнвар Валиевич Aлимовнинг ҳисоботлари эшитилиб коррупциявий омилларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Кенгаш йиғилиши кун тартибидан ўрин олган Тошкент шаҳар Маданият бошқармасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисида Тошкент шаҳар Маданият бошқармаси бошлиғи – Шерзод Сохибович Шарипов ҳамда Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси бошлиғи – Лазизжон Тўйчибоевич Мирсоатовларнинг ҳисоботлари мажлис қатнашчилари томонидан тингланди.

Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.