Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутати Ҳаётхон  ҚЎЧҚАРОВА: Куч — бирликда

0
354
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар ва Сергели туман Халқ депутатлари Кенгаши депутатлари  Ҳ. Қўчқарова, Ж.Мирзаев ҳамда «LIGHT WAY» масъулияти чекланган жамият раҳбари Ф.Эргашев  Сергели тумани Марказий кўп тармоқли поликлиника шифокорларига карантин даврида зарур  бўлаётган махсус тиббий анжомларни етказиб беришди.

Санитария-гигиена ҳолатларига риоя қилиб, халқимизга ҳар томонлама хизмат кўрсатаётган шифокорларимизни биз тадбиркорлар ҳам имкон қадар қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилиб келмоқдамиз, ўзимизни корхонамизда тайёрланаётган тиббиёт маҳсулотларини ўз вақтида етказиб бермоқдамиз дейди  — «LIGHT WAY» МЧЖ раҳбари Ф.Эргашев.  

ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва Сергели туман Халқ депутатлари Кенгаши томонидан “Куч — бирликда” шиорига амал қилган ҳолда манзилли ишлар ташкил этилган,  кўп тармоқли поликлиникамизга зарур бўлган тиббиёт анжомлари махсус комбинзонлар, бош кийим, полиэтелен бахилла, қўлқоп ва маскалар етказди. Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутати Ҳ. Қўчқарова.

Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори М.Абдуллаева олиб келинган тиббиёт жиҳозлари жуда ҳам зарур эканлигини таъкидлаб, ўз миннатдорчилигини билдирди.

Маълумки, Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши бир гуруҳ ташаббускор депутатлари томонидан «Ҳамжиҳат» лойиҳаси доирасида «LIGHT WAY» МЧЖ ҳамкорлигида шаҳримизнинг Олмазор туманида жойлашган тиббий муассасаларга 10 минг дона полиэтелен бахилла ва 5 минг дона махсус тиббиёт бош кийимларини махсус тиббий ёрдам машинасида етказиб берилган.

Ҳаётхон  ҚЎЧҚАРОВА, Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутати 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.