Университетни дастлабки ишларини бажариш учун 2,1 млн АҚШ долларига тенг миқдорда маблағ ажратилди, дея хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.
Яшнобод темир йўл касб-ҳунар коллежи ҳамда Яшнобод касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудудлари билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига берилди, кейинчалик ушбу жойда Тошкент шаҳридаги Аджу университети жойлаштирилади.