”Тошкент шаҳрида Сиджон университети филиалини очиш ҳақида” баённома имзоланди

0
130
марта кўрилган.

Мактабгача таълим вазирлигида “Тошкент шаҳрида Сиджон университети (Жанубий Корея) филиалини очиш ҳақида” баённома имзоланди. Унда болаларнинг эрта ривожланиши, интернет-ахборот, алоқа ва туризм факультетлари фаолият юритади.

Баённома Мактабгача таълим вазири А.Шин ва Сиджон университети ректори Хонг Ёнг Ким томонидан имзоланди.

Тошкентда Сиджон университетини ташкил этишдан мақсад мутахассисларнинг шахсий қобилиятлари ва профессионал малакасини оширишга қаратилган таълим дастурини ишлаб чиқишга кўмаклашишдан иборатдир.

Вазирлик Ахборот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.