Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда пойтахтимизда саноат ва кичик бизнесни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш, муҳандислик коммуникация тармоқларини яхшилаш бўйича долзарб чора-тадбирлар белгилаб берилди.