Тошкентда Корея Республикасининг Шинхан университети филиали очилади

0
528
views

Корея Республикасининг Шинхан университети билан Тошкент шаҳрида ўз филиалини ташкил этади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилади.

Филиал 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб иш бошлайди. Биринчи босқичда университетда қуйидаги таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:

— Ҳамширалик иши;

— Халқаро туризм менежменти;

— Янги  тўқимачилик материаллари технологияси.

Тошкент шаҳридаги Шинхан университетида дастлаб ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олади. Кейинчалик университетга қўшни давлатлар, хусусан Марказий Осиё фуқароларини қабул қилиш чоралари кўрилади.

 

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here