Турин политехника университети талабалари Сингапурнинг Sovereign Wallet компаниясиda тажриба алмашадилар

0
461
марта кўрилган.

Сингапурдаги Sovereign Wallet акциядорлик компанияси бош ижрочи директори  Сеокгу Юн бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига ташриф буюрди.  

Ташриф доирасида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва Sovereign Wallet network Pte.Ltd. ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. 

Sovereign Wallet тармоғи банкларга қарам бўлмаган ўзини-ўзи мустақил молиялаштирувчи мижозлар учун Sovereign Wallet мобил қурилмаларда содда,  хавфсиз,  Ethereum blockchain платформасига асосланган менежмент ва коммуникацион ечимларни тақдим этувчи компания ҳисобланади.

Сингапур компанияси ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ўртасида имзоланган меморандумда университетда ахборот технологиялари ва саноатда автоматлаштирилган бошқарув тизимлари йўналишида таҳсил олаётган талабаларга Blockchain тадқиқот дастури бўйича таълим бериш шунингдек, университет ва Sovereign Wallet ўртасида малака ва тажриба алмашиш,  ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўзда тутилган.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.