«Turkish Open». Шокин ва Турсунқулова олтин, Мамадибрагимова эса бронза медалини қўлга киритди

0
319
марта кўрилган.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида таэквондо бўйича нуфузли халқаро турнир ўтказилаётгани унда Никита Рафалович -74 кг вазн тоифасида финалгача етиб бориб, кумуш медаль соҳибига айлангани ҳақида хабар қилгандик. 

Навбатдаги баҳсларда эса эркаклар ўртасида Дмитрий Шокин барча рақибларини мағлубиятга учратиб, мусобақа ғолибига айланди. +87кг вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этган Шокин аввалига германиялик Чем Унлусойни, чорак финалда мезбон спортчи Окай Дузтепени, ярим финалда Македония вакили Деян Гергевскини, ҳал қилувчи финал жангида эса Вердан Голецни мағлубиятга учратиб, мусобақа ғолибига айланди.
 
Қизлар ўртасида -67 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Нигора Турсунқулова илк жангида франциялик Лиза Бернейбни, кейин эса Туркия терма жамоаси спортчиси Хачер Оргарунни, ярим финалда россиялик Юлия Миюц, ҳал қилувчи жангда бошқа бир мезбон таэквондочи Мервенур Евчини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди. 
 
-53 кг вазнли ҳамюртимиз Динора Мамадибрагимова  россиялик Анастасия Пучкони, иккинчи жангида яна бир россиялик Диана Цараевани, чорак финалда эса мезбон спортчи Зеҳра Досучукурни мағлуб этди. Ярим финалда эса хорватиялик Дора Маричга имкониятни бой берди. Натижада  у  бронза медали соҳиби бўлди.
 
Шу тариқа, Ватанимиз таэквондочилари  «Turkish Open» мусобақасида умумий ҳисобда 2та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза медалини қўлга киритишди. 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.