Туркия Президенти билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

0
68
марта кўрилган.

24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқот қилдилар.

Суҳбат аввалида Туркия етакчиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, Ўзбекистон Президентининг мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларда бугунги юксак даражага эришишга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Куни кеча Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва Ўзбекистон-Туркия бизнес форуми натижалари самарали бўлгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Турли йўналишларда, аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион ва маданий-гуманитар соҳаларда эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни кенг кўламда амалга ошириш борасида томонларнинг интилиши қатъий экани таъкидланди.

Давлатларимиз раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.