Президент Шавкат Мирзиёев Туркияга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Давлатимиз раҳбари Туркий Кенгашнинг саккизинчи саммитида иштирок этди, икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Саммитда савдо, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Унинг натижалари бўйича 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.
Янги ном олган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитини келгуси йил Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.