Турсунзодаликлар Ўзбекистон Президентини тантана билан кутиб олди

0
92
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Президент Эмомали Раҳмон ҳамроҳлигида Тожикистоннинг Турсунзода шаҳрига ташриф буюрди. Шаҳарга кираверишда минглаб аҳоли жам бўлиб, давлатимиз раҳбарини катта хурсандчилик, тантана билан кутиб олди. Миллий куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

Ўзбекистон Президентининг қўшни давлатлар билан очиқлик, бағрикенглик сиёсати ҳамма тожикистонликлар қатори Турсунзода аҳолисига ҳам катта қувонч бағишлаган.

Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил март ойида Тожикистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган Давлат чегараси бўйича шартнома ҳамда Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисида битим халқларимиз ҳаётида улкан аҳамиятга эга бўлди. Чегарадан ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тиклангани, аҳолининг борди-келдиси учун ўттиз кунгача визасиз тартиб жорий этилгани, автотранспорт ва самолётлар қатнови йўлга қўйилгани одамларга кенг қулайликлар яратмоқда.  

Президентимиз “Ўзи давлат нима учун керак? Одамларга шароит яратиш, халққа хизмат қилиш учун керак” дея кўп таъкидлайди. Бугун давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсати, жумладан, қўшни мамлакатлар билан муносабатларидаги ўзгаришлар ана шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.