U-23 Осиё чемпионати. Ўзбекистон Вьетнамни енгиб, тарихда 1-марта чемпионликка эришди

0
136
марта кўрилган.

Хитойда 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финали ўз якунига етди.

Финалда Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамга қарши баҳс олиб борди. 8-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпни Рустам Ашурматов боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди. Кейин Вьетнам терма жамоаси ҳужумчиси Нгуень Хай жаримадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлим 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди. Иккинчи бўлим кучли қор туфайли 50 дақиқага кечиктирилди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармади. Навбат иккита экстра таймларга етди. 2-қўшимча бўлимнинг сўнгги дақиқасида захирадан майдонга тушган Андрей Сидоров бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, Ўзбекистонга чемпионликни тақдим қилди.

U-23. Осиё чемпионати. Финал.
Вьетнам — Ўзбекистон 1:2

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Матбуот хизмати хабари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.