Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг биринчи кун дастури кўплаб ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди. Жумладан, ҳамюртларимиз Нигина Шарипова 100 метрга югуриш, Надия Дусанова ва Светлана Радзивил баландликка сакраш секторида Токио Олимпиадасининг нормативларини бажаришга жуда яқин келишди.
Шариповани бундай натижадан атиги 0.18 сония, Радзивил ва Дусановани 5 см. ажратиб қолди. Шундай бўлсада, бу кўрсаткич рейтинг орқали йўлланма олишда имкон тақдим қилиши мумкин.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати