Уллижон Давлетова ва Бегойим Раҳимбоева белбоғли кураш маликалари қаторидан ўрин олишди

0
347
марта кўрилган.

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли мусобақада 35 та давлатдан 800 нафарга яқин курашчи иштирок этди.

Беллашувда Ўзбекистондан 24 нафар спортчи қатнашди. Улар сафида хоразмлик Уллижон Давлетова ва Бегойим Раҳимбоева ҳам бор.

Уллижон Давлетова ва Бегойим Раҳимбоевалар Қозондан медаллар билан қайтишди. Бегойим 76 килограмм вазн тоифасидаги иштирокчи қизлар орасида кумуш медални қўлга киритган бўлса, Уллижон 58 килограммгача вазн тоифасидаги қатнашчилар биринчилигида бронза медални олишга муяссар бўлди. Ғолиблар билан  Янгибазар туман мактабларида қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди.

Элёр Палванов

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.