Умида Омонова ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионати ғолиби

0
457
views

Жорий йилнинг май ойида Грецияда шахмат бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Умида Омонова ҳам қатнашиб, биринчилар сафидан ўрин олди. 

Албатта, ушбу ютуқ мамлакатимизда спортни ривожлантиришга,  ёшлар ҳамда  ўсмирларнинг камолатига    бўлган ғамхўрлик ва эътиборнинг самараси десак арзийди.

Жаҳон чемпиони Умида Омоновани тантанали кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари О.Парпибоева, Яккасарой туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Исмоилжонова ва  маҳаллаларнинг фаол хотин-қизлари ҳамда ОАВ вакиллари  иштирок этди.

GUJUM.UZ  сайти таҳририяти Умида Омоновани мамлакатимизнинг ифтихори бўлганлиги билан табриклаб, келгуси фаолиятида ҳам зафарлар тилаб қолади.

Фото Яккасарой туман Оила ва хотин-қизлар бўлими каналидан олинди.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here