Урганч давлат университетида ижодий учрашув

0
125
views

Урганч давлат университетида бугун Спорт ва санъат факультети 1-босқич талабалари билан ижодий учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, публицист, адиб ва таржимон Баҳодир Бобожонов билан бўлиб ўтган ижодий учрашувни факультет тютори Маркс Қурамбоев олиб борди.

Тадбирда Б. Бобожонов ўзининг ҳаёт ва ижод йўли, сўнгги йилларда нашрдан чиққан «Сиз ҳам севингайсиз, мен ҳам»,  » Чўҳ гўзал Озарбайжон «,  «Нажот сувлари» шунингдек, инглиз мумтоз адиби Жек Лондон ижодидан таржималари жамланган «Ҳаёт қонуни» китобларининг ёзилиш тарихи ҳақида талабаларга гапириб берди.

Талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, университетнинг маънавий -маърифий ишларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. 

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here