Халқаро араб тили куни муносабати билан илмий – маърифий анжуман

0
324
марта кўрилган.

Тошкент давлат шарқшунослик университетида Халқаро араб тили куни муносабати билан «Ўзбекистонда арабшунослик: тарих, бугун, эртага» мавзусида илмий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 Мумтоз филология ва адабий манбашунослик ҳамда араб филологияси кафедралари томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда  мамлакатимизда фаолият юритаётган  араб мамлакатлари элчилари ҳам иштирок этдилар.

Тадбирда Ал Бухорий, Аз Замахшарий, Ал Хоразмий каби мамлакатимиз алломаларининг араб тилини жаҳонга кенг ёйилишига, илм-фан равнақига  улуғвор ҳисса қўшганликлари  талабаларнинг бадиий чиқишларида, саҳна кўринишларида ифода этилди, таъкидланди. Талабалар ижросида араб  тилида куй-қўшиқлар янгради. Тўлиқ араб тилида олиб борилган ушбу тадбирда  талабаларнинг бадиий чиқишлари араб давлатлари элчихоналаридан ташриф буюрган мехмонлар томонидан муносиб баҳоланди.

Ушбу тадбирда Араб давлатлари университетлари билан ўқув ва илмий  тадқиқотлар бўйича  халқаро алоқаларни янада ривожлантириш борасида  фикр-мулоҳазалар ва таклифлар ҳам билдирилди.

 Шунингдек, тадбирда университет томонидан араб тилида нашр этилган китоблар  тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирдан кейин талабалар устозлари билан  эсдалик учун расмга тушишди.

Мадина Жўраева  ва  Нодира Садуллаева  Мумтоз филология ва адабий манбашунослик кафедраси ўқитувчилари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.