Халқаро болалар санъат фестивалида Шоҳрузбек Эргашев муносиб тақдирланди

0
206
марта кўрилган.
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида  “The Planet of ART-2019“ халқаро болалар санъат фестивали бўлиб ўтди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган “Марварид” болалар студияси тарбияланувчиси Шоҳрузбек Эргашев вокал йўналишида Қозоғистон миллий ЮНЕСКО федерация клуби Президентининг махсус совғасини қўлга киритди.
 
Ёш санъаткор Олма-ота эстрада симфоник оркестри ҳамроҳлигида жонли ижрода куйлаб, олқишларга сазовор бўлди.
 
Ушбу фестивалда Россия ва Ўрта Осиё давлатларидан 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган 3500 дан ортиқ иқтидорли болалар уч босқичда вокал, чолғу асбобларида куйлаш ва хореография йўналишларида  иштирок этдилар.
 
Саралаш беллашувларидан сўнг улардан 16 нафар  энг маҳоратли ёшлар танлаб олинди.  Кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритганлар  финал босқичда яна бир бор ўз маҳоратларини намоён қилдилар.
 
Фестиваль якунида ғолибларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совға ва дипломлар топширилди.
 
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.