Хива шаҳрида давом этаётган Aбу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасининг 2-босқичи шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этилди.
Бу босқичда иштирокчилар амалий – лаборатория иши бажариш шарти бўйича ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.
Иккинчи босқич топшириқларини бажариш учун иштирокчиларга уч ярим соат вақт ажратилди. Бу турнинг аҳамият шундаки, лаборатория иши Орол денгизи сувининг тузилишини яхшилаш учун ҳам хизмат қилиши мумкин. Жараёнда иштирокчилар ўзларига берилган сувдаги туз миқдори ва аҳамиятини аниқлаб, мавзу юзасидан саволларга жавоб бериши ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди.
Манбаа: ЎзА