Халқаро мақом санъати анжумани очилди

0
239
марта кўрилган.

Шаҳрисабз шаҳрида 6 сентябрь куни Халқаро мақом санъати анжуманининг тантанали очилиш маросими бўлди, дея хабар берилади prezident. uz сайтида.    

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. 

Ушбу халқаро анжуман давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўзбек миллий мақом санъатини кенг тарғиб қилиш, ёш авлод қалбида миллий мумтоз санъатимизга ҳурмат ва эътибор туйғуларини камол топтириш мақсадида ташкил этилди. 

Президентимизнинг 2018 йил 6 апрелдаги “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу фестивалга катта тайёргарлик кўрилди. Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой майдони ҳудудида мақом санъатига оид турли кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар намойиши ва сотуви йўлга қўйилди. 

Халқаро мақом санъати анжумани бу йил биринчи марта ўтказилмоқда. Президент қарорига мувофиқ, унинг ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши белгиланган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.